Жамият | 09:56 / 15.05.2020
46082
1 дақиқада ўқилади
Сирдарёда ўз фарзандини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди
Жорий йилнинг 5 май куни Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани, "Лайлаккўл" маҳалласида фуқаро Э.Ш. чақалоғини фуқаро Р.Г.га 10 200 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган.
Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, шу вақтда Э.Ш. Сирдарё вилояти ИИБ Т ва ЭҚКБ ҳамда Боёвут тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Воқеа жойида гумонланувчидан 10 200 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолатга кўра, фуқаро Э.Ш.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноят таркиби мавжуд бўлиб, унга нисбатан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:38 / 11.12.2024
Марказий Осиёда одам савдоси кўрсаткичлари пасаймаяпти – БМТ
19:17 / 28.11.2024
Саккиз йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга олинди
15:24 / 25.11.2024
Туркияда одам савдоси қурбонига айланган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди
17:49 / 03.11.2024