Ўзбекистон | 12:51 / 25.05.2020
8198
1 дақиқада ўқилади

Экология қўмитаси раиси «Ёзёвон чўллари»да ўрганиш ишларини олиб борди

Давлат экология қўмитасининг ушбу ҳудудда қазиш ишларини олиб бормаслик юзасидан хулоса берилган.

Фото: Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати

Давлат экология қўмитаси раиси Шавкат Абдураззоқов жорий йил 25 май куни “Ёзёвон чўллари” табиат ёдгорлигида бўлиб, ўрганиш ишларини олиб борди.

Давлат экология қўмитасининг “Ёзёвон чўллари” табиат ёдгорлиги ҳудудидан саноат усулида қум қазиб олиш бўйича Ўзбекистон Қизил китобига киритилган кўплаб ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг камайиб кетишига ҳамда мазкур ҳудудда ер ости сизот сувлари кўтарилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда ушбу ҳудудда қазиш ишларини олиб бормаслик юзасидан хулоса берилиб, ҳудуд қатъий назоратга олинганди.

Ўрганиш давомида “Ёзёвон чўллари” табиат ёдгорлиги ҳудудида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турларининг сақланиши, кўпайтирилиши ва тикланишига таҳдид соладиган фаолиятга йўл қўймаслик юзасидан назорат ишларини кучайтириш чора-тадбирлари белгиланди. 

Шунингдек, қўмита Фарғона вилояти бошқармасига мазкур масала юзасидан тегишли вазифалар берилди.

Мавзуга оид