Жаҳон | 22:08 / 01.06.2020
7715
1 дақиқада ўқилади

CNN: Трамп таъсир кучига эга афроамерикаликлар билан маслаҳатлашувлар ўтказиши мумкин

АҚШ президентининг бир неча ёрдамчилари унга полициянинг қора танлиларга нисбатан кескин муносабатлари масаласини таъсир кучига эга афроамерикаликлар билан муҳокама қилишни тавсия этган.

АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг ёрдамчилари норозилик намойишлари ва тартибсизликлар сабабли таъсир кучига эга афроамерикалик жамоат арбоблари билан маслаҳатлашувлар  ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Телеканал манбаларининг айтишларича, АҚШ маъмурияти ходимлари қатор шахсларга ушбу таклиф билан мурожаат қилган. Маслаҳатлашувлар шу ҳафтада ўтказилиши мумкин.

Қайд этилишича, АҚШ президентининг бир неча ёрдамчилари унга полициянинг қора танлиларга нисбатан кескин муносабатлари масаласини таъсир кучига эга афроамерикаликлар билан муҳокама қилишни тавсия этган.

Ўтган ҳафтада Миннеаполис шаҳрида афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг АҚШнинг қатор шаҳарларида оммавий намойиш ва тартибсизликлар давом этмоқда. У полициячиларнинг қўпол ҳаракатидан кейин касалхонада вафот этганди.

Мавзуга оид