Жамият | 10:42 / 01.06.2020
6779
1 дақиқада ўқилади

Навоийда 224 туп гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаган шахс аниқланди

Ҳолат юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг 25 май куни Навоий вилояти Хатирчи туман ИИБ ходимлари томонидан “Қорадори-2020” тадбири ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Унинг давомида, Хатирчи тумани Тамабахрин МФЙда яшовчи, 30 ёшли Ф.Ж.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш жойининг ер майдонида 224 туп соф оғирлиги 1.708 граммни ташкил қилган “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётгани аниқланиб, 224 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ф.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ф.Ж. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид