Жаҳон | 22:30 / 02.06.2020
6812
2 дақиқада ўқилади

Байден АҚШ Конгрессини зудлик билан полиция ислоҳотини бошлашга чақирди

АҚШ Конгресси полиция фаолияти сифатини ошириш учун зудлик билан чоралар қабул қилиши керак. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ президенти Жозеф Байден айтди.

Байден "Конгрессни шу ойдаёқ чора кўриш"га чақирди. Унинг сўзларига кўра, биринчи қадам "полицияни ҳақиқий ислоҳ қилиш" бўлиши керак. Собиқ вице-президент Конгресс полициячиларнинг бўғувчи усуллар қўллашини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имкон борича тезроқ кўриб чиқиши зарурлигини таъкидлади.

У полициячилар фаолиятининг тўлиқ ҳисоботини таъминлаш учун чоралар қабул қилиш кераклигини айтди. Байден агарда сайловларда ғалаба қозонадиган бўлса, инаугурациядан кейинги дастлабки 100 кун ичида полиция ишини назорат қилувчи махсус комиссия тузишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада афроамерикалик Жорж Флойд сохта пулдан фойдаланганликда гумонланиб қўлга олинди. Полициячилардан бири Дерек Шовин Флойд нафас ололмай қолганини айтишига қарамасдан, унинг бўйнини тиззаси билан босиб турган. Бу ҳолат тасвирланган лавҳа интернетда тарқалди.

Флойд бир неча соатдан кейин касалхонада вафот этди. Уни қўлга олишда иштирок этган тўрт полициячи ишдан бўшатилди. Шовин қотилликда айбланиб ҳибсга олинди.

Мавзуга оид