Жаҳон | 22:59 / 02.06.2020
25420
2 дақиқада ўқилади

Хьюстон полицияси бошлиғи Трампга «оғзини юмиш»ни маслаҳат қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп 1 июнда барча штатлар губернаторлари билан телефон орқали суҳбатда улардан мамлакатни қамраб олган норозилик намойишларида “устунлик қилишни” талаб қилди. 

“Агар сиз устун бўлмасангиз, унда беҳуда вақт кетказмоқдасиз”, деб айтган Трамп. 

Хьюстон полицияси бошлиғи Арт Асеведо CNN телеканалига интервьюда Трампга ушбу сўзлари учун “оғзини юмиш”ни тавсия қилди. Бу ҳақда TheQuint портали хабар берди

“Менга АҚШ президентига барча полиция бошлиқлари номидан буни айтишга ижозат беринг: илтимос, агар бирор жўяли режангиз бўлмаса, яхшиси оғзингизни юминг”, деб айтган полиция бошлиғи.

“Гап устунлик қилишда эмас, қалблар ва онгларни эгаллашда”, деб қўшимча қилган Асеведо.

У, шунингдек, Трампдан ёшларнинг ҳаётини хавф остига қўймасликни илтимос қилган. 

АҚШда афроамерикалик Жорж Флдойнинг ўлимидан кейин бошланган норозиликлар кучайгач, бир неча полициячилар Флойднинг ўлдирилишини қоралаб, намойишчиларга қўшилган. Шунингдек, кўплаб губернаторлар Трампнинг “устунлик қилишга” чақириғини рад этишган.  

Бу орада Трамп намойишчиларни уларга қарши ҳарбий куч қўлланишидан огоҳлантирган. 

Мавзуга оид