Жорж Флойд оиласи ёрдам сўраб БМТга мурожаат қилди
АҚШда полициячилар зўравонлиги қурбони бўлган афроамерикалик Жорж Флойд оиласи аъзолари ва уларнинг адвокати Бенжамин Крамп БМТга мурожаат қилди. Улар халқаро ташкилотдан Флойднинг ўлими ишига аралашишни ва АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича тавсиялар беришни илтимос қилишган.
“Бирор давлатда яшовчи бир гуруҳ одамлар ўнлаб йиллар давомида ҳукумат томонидан тизимли равишда яшашга ҳуқуқдан маҳрум қилиниб келар экан, бу гуруҳ халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиши ва БМТдан аралашишни илтимос қилиши лозим”, деб айтган Флойд оиласи адвокати.
Мактуб кўринишидаги илтимос 3 июнда БМТнинг келиб чиқиши африкалик бўлган шахслар муаммолари бўйича ишчи гуруҳига жўнатилган. Крамп ўтказилиши керак бўлган ислоҳотлар қаторида полициячилар томонидан фуқаролар ўлдириладиган ҳар бир ҳолатда мустақил суд тафтишлари ўтказилишини таъминлаш зарурлигини қайд қилиб ўтган.
Мавзуга оид
19:00 / 25.12.2024
“Матрица”нинг бузилиши ва тарихий ордер
13:38 / 24.12.2024
“Болалар совуқдан музлаяпти” – БМТ вакиллари қиш фаластинликлар ҳаётини янада оғирлаштираётганини маълум қилди
11:15 / 12.12.2024
Ўзбекистон халқаро мажбуриятларни бажариш доирасида 530 дан ортиқ фуқаросини Яқин Шарқдан қайтарди
18:38 / 11.12.2024