Трамп Сиэтлни ички террорчилар эгаллаб олганлигини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп ирқчиликка қарши намойишлар давом этаётган Сиэтл шаҳрини ички террорчилар эгаллаб олганлигини билдирди. У бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида ёзди.
"Радикал сўл демократлар бошқараётган Сиэтлни ички террорчилар эгаллаб олди", - деб ёзди Трамп ва барчани қонунга риоя қилишга чақирди.
Оқ уй раҳбари шунингдек, маҳаллий ҳокимиятнинг тартибсизликларга қарши ҳаракатини танқид қилди. У намойишлар қатнашчилари Вашингтон штати губернатори Жей Инсли ва Сиэтл мэри Женни Деркан устидан "кулишаётганини" таъкидлади.
"Ўз шаҳрингизни ҳозироқ қайтариб олинг. Бу даҳшатли анархиячиларни зудлик билан тўхтатиш керак ", - дея чақириқ билан чиқди Трамп маҳаллий ҳокимиятга.
Эслатиб ўтамиз, май ойи охирида Миннеаполис шаҳрида афроамерикалик Жорж Флойд полиция томонидан ҳибсга олиш чоғида ҳалок бўлганидан сўнг АҚШда тартибсизликлар бошланиб кетди.