Тахиатош туманига янги ҳоким тайинланди
Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши маълум қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2020 йил 16 июндаги қарорига кўра, Илҳом Маткаримов Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланган.
Илҳом Маткаримов меҳнат фаолияти давомида солиқ тизимида ва Беруний тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. У 2018—2020 йилларда Мўйноқ туманида прокурор, Ўзбекистон Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бошқарма бошлиғининг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Тахиатош туманининг аввалги ҳокими Фарҳод Алламбергенов 8 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024