Жаҳон | 19:18 / 19.06.2020
37775
1 дақиқада ўқилади

АҚШда намойишчилар Жорж Вашингтон ҳайкалини ағдариб ташлашди

18 июнь куни кечга яқин бир неча ўн киши ёдгорлик ёнида тўпланган ва унга Вашингтонни ирқчиликда айблаб ҳамда Жорж Флойдни хотирлаб ёзувлар ёзишган.

Фото: Eric Patterson

АҚШнинг Портленд шаҳрида ирқий тенгсизлик ва полиция зўравонлигига қарши ўтказилган норозилик намойиши қатнашчилари АҚШ асосчиси ва биринчи президенти Жорж Вашингтон ҳайкалини ағдариб ташлашди. Буҳақда CBS News телеканали хабар берди.

18 июнь куни кечга яқин бир неча ўн киши ёдгорлик ёнида тўпланган ва унга Вашингтонни ирқчиликда айблаб ҳамда Жорж Флойдни хотирлаб ёзувлар ёзишган. Ҳайкал бошига эса АҚШ байроғини ўраб ёқиб юборишган.

Қоронғу тушганида норозилик билдирувчилар янада кўпайган ва улар ҳайкални ағдариб ташлашган.

АҚШнинг ўнлаб шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб  ўтмоқда. Норозиликлар Миннеаполисда қора танли Жорж Флойд полиция томонидан қўлга олиш чоғида ҳалок бўлганидан сўнг бошланди.

Мавзуга оид