Ўзбекистон | 12:40 / 19.06.2020
3743
1 дақиқада ўқилади

«Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги қонун маъқулланди

Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.

Сенат раиси Танзила Норбоева картографик материалларнинг электрон архивини яратиш кераклигини айтди.

«Маълумки, давлат картография, геодезия фондидаги муҳим картографик материалларининг аксарияти - 5 миллиони қоғоз, пластик, китоб кўринишида сақланмоқда. Бу маълумотларнинг электрон архивини яратиш керак. Бу борада идоралараро маълумот алмашинувининг электрон тизимини ҳам йўлга қўйиш керак.

Кўплаб давлатлар, мисол учун, Корея, Россия, Венгрия, Беларусда бундай тизим йўлга қўйилган ва яхши самара беряпти», деди Танзила Норбоева.

Маълум қилинишича, қонунда геодезия ва картография ишларини лицензиялаш, рўйхатга олиш ва давлат ҳисобини юритиш, давлат картография-геодезия кадастри ва Ўзбекистон Республикаси картография-геодезия фондини юритиш ҳамда давлат геодезия назорати билан боғлик нормалар мустаҳкамлаб қўйиляпти.

Шунингдек, қонундан хаволаки нормаларнинг чиқарилиши натижасида тадбиркорлик субъектларининг геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланишида қулай шароит яратилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Мавзуга оид