Ўзбекистон Россия билан авиақатновни қачон тиклаши маълум бўлди
Жорий йилнинг июль-август ойларида Ўзбекистон Россия Федерацияси билан авиақатновни тикламоқчи.
«Июль-август ойларида Туркия, Россия, БАА ва Қозоғистон билан мунтазам авиақатновларни тиклаш бўйича таклифлар Республика махсус комиссиясига киритилди», - деди вазирлик матбуот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда.
Транспорт вазирлиги вакилининг таъкидлашича, биринчи босқичда паритет асосда мунтазам парвозларни тиклаш ҳақида гап кетмоқда.
Шунингдек, COVID-19 билан боғлиқ вазият барқарор бўлган мамлакатларга мунтазам парвозлар санитария-эпидемиологик меъёрлар ҳамда чекловларни ҳисобга олган ҳолда тикланади.
Аввалроқ, Транспорт вазирлиги «Москва–Тошкент» авиачиптаси нархи 700 доллардан ошиб кетгани ҳақидаги хабарларни рад этганди.
Мавзуга оид
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13 / 24.12.2024
Россияда жазо ўтаётган Ўзбекистон фуқароларининг вояга етмаган фарзандлари ватанга қайтарилди
18:22 / 24.12.2024