Жаҳон | 19:11 / 25.06.2020
13742
2 дақиқада ўқилади

Қора танли намойишчилар етакчиси "АҚШга ўт қўйиш" билан таҳдид қилди

Хоук Ньюсом зўравонликни оқламаслигини, аммо бу курашнинг ягона самарали усули деб ҳисоблашини айтди.

Фото: Stephanie Keith/Getty Images

Агарда Америка ҳукумати талабларни бажармайдиган бўлса, Black Lives Matter тарафдорлари "тизимга ўт қўяди ва уни алмаштиради", деди ташкилотнинг Нью-Йоркдаги бўлими раҳбари Хоук Ньюсом Fox News телеканали эфирида.

Унинг сўзларига кўра, Америка тизими мустақиллик урушидан бошлаб зўравонликка асосланган.  

"АҚШ режимларга аралашади ва уларни йўқ қилади, уларнинг раҳбарларини ўзларига ёққанлар билан алмаштиради. Шундай экан, ҳар қандай америкаликнинг бизни зўравонликка мойил дейиши иккиюзламачиликдир", — деди Ньюсом.

У зўравонликни оқламаслигини, аммо бу курашнинг ягона самарали усули деб ҳисоблашини айтди. Ньюсом қора танлилар ўз мақсадига эришган 60-йиллардаги воқеаларни мисол қилиб келтирди.

"Агар бу мамлакат биз истаган нарсани бермаса, биз бу тизимга ўт қўямиз ва уни алмаштирамиз", — деди у.

Миннеаполисда афроамерикалик Жорж Флойд полиция томонидан қўлга олиш чоғида ҳалок бўлганидан сўнг АҚШдаги шаҳарларда норозилик намойишлари ва тартибсизликлар бўлиб ўтди. Намойишчилар зўравонлик ва ирқчиликка чек қўйишни талаб қилди.  

Мавзуга оид