Бухорода симоб моддаси сотган шахслар ушланди
Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш доирасида ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ва вилоят божхона бошқармасининг контрабанда бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Ўтказилган тадбир давомида Бухоро шаҳрида яшовчи О.С. 540 гр. симоб моддасини харидорга 50 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Бундан ташқари, Бухорода яна шундай бир ҳолатнинг олди олинди. Жондор туманида яшовчи Ф.Х. 3 кг 60 гр. симоб моддасининг ҳар бир килограммини 4 минг АҚШ долларига сотиб, мўмай даромад топишни режа қилади. Бу борада унга Ромитан туманида истиқомат қилувчи Ж.Р. воситачилик қилади.
ДХХ ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улар юқорида қайд этилган симоб моддасини “Бухоро-Газли” автомобиль йўлида жойлашган автотураргоҳда сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024
2025 йилда Россия шаҳрида Бухоро маданияти кунлари ўтказилади
17:27 / 30.11.2024