Бухорода қурилиш хомашёларини усти очиқ ҳолда ташиётган ҳайдовчилар юзасидан рейд ўтказилди
Бухоро йўлларида усти очиқ ҳолда қурилиш хом ашёларини ортиб ҳаракатланган ҳайдовчилар юзасидан рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
«Ён ойналари туширилган автомобиль ичига эсиб турган шамол натижасида ортиқча чанглар кириб қоляпти. Бундай вазиятда диққинафас бўлган транспорт эгалари ҳаракатни назорат қилишлари бироз мушкул бўляпти. Ҳолат таҳлил қилинганда шу нарса аён бўлдики, бунда аввало тиббий омиллар етакчилик қилса, сунъий жиҳатлар таъсири ҳам ундан асло қолишмайди.
Маълумки, айни пайтда Бухоро шаҳрида кенг кўламдаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга ошириляпти. Ушбу жараёнларга юзлаб катта техникалар жалб этилган. Юк ташиш автомашиналари шаҳарга керакли қурилиш хомашёларини олиб кириш жараёнида мавжуд талабларга амал қилишни унутиб қўймоқда.
Натижада усти очиқ ҳолда ташилаётган тупроқ, шағал, цемент, ғишт ва бошқа шу турдаги хомашёлар шаҳар кўчалари ифлосланишига замин яратяпти.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ масъуллари шу турдаги ҳолатларни бартараф этиш мақсадида вилоятимиздаги қурилиш ташкилотлари раҳбарлари ва юк ташиш билан шуғулланадиган ҳайдовчилар ўртасида назорат тадбирларини ташкил қилишди.
Уларга шаҳарга қурилиш хомашёларини устини очиқ ҳолда ташиш тегишли тартибда жаримага тортилишга сабаб бўлиши, қолаверса ушбу хатти-ҳаракат кўчаларни ифлослантириши, ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдириши ва аҳоли саломатлигига хавф солиши ҳақида тушунтиришлар берилди», – дейилади вилоят ИИБ видеолавҳасида.
Маълумот учун, йўл ҳаракатига қасддан, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024
2025 йилда Россия шаҳрида Бухоро маданияти кунлари ўтказилади
17:27 / 30.11.2024