Спорт | 17:16 / 08.07.2020
27901
1 дақиқада ўқилади

Жасурбек Яхшибоев Беларуснинг бошқа клубига ўтди

Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клуби 2 нафар етакчиси билан хайрлашди.

Фото: energetikbgu.by

Прессбол хабарига кўра, ўтган чемпионатнинг энг яхши ассистентларидан бири, либериялик яримҳимоячи Дэвид Тве Брестнинг «Динамо» клуби билан шартнома имзолади.

Шунингдек, чемпионатнинг энг яхши тўпурари, ўзбекистонлик Жасурбек Яхшибоев Солигорскнинг «Шахтёр» клубига ўтди. Футболчини «Пахтакор»дан ижарага олган «Энергетик-БГУ» уни мавсум охиригача субижарага беришга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Яхшибоев шу йилнинг январь ойида «Энергетик-БГУ» таркибига бориб қўшилган эди. Беларусь чемпионатининг бу мавсумида футболчи 14та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урган ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Солигорскнинг «Шахтёр» клуби Беларусь чемпионатининг 16 туридан кейин 30 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Мавзуга оид