Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Шахтёр» Солигорскка йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Ўзбекистон миллий жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулот йиғини доирасидаги сўнгги ўртоқлик ўйинида Беларуснинг «Шахтёр» клубига қарши майдонга тушиб, йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
Вадим Абрамов шогирдлари 12-дақиқада ҳимоядаги пала-партишликлардан кейин ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди – 0:1.
33-дақиқада эса рақиблар камчиликда қолишди. Жамоамиз дарвозасига гол урган рақиб футболчиси Юрий Кендиш қўполлиги учун майдондан четлатилди. Шунга қарамай, сон жиҳатдан камчиликда қолган Солигорск клуби вакиллари ўйинда устунлик қилиб, 49-дақиқада фарқни иккитага оширди. Дарвозабон Ботирали Эргашев қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни рақиб футболчисига узатиб қўйди. Бундан фойдаланган Эззе Океухи деярли бўш дарвозани ишғол этди – 0:2.
Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас, беларуслар ҳисобдаги фарқни йирик кўринишга келтиришди. Жарима майдончасига узатилган тўпни ҳимоячиларимиздан баландроқ сакраган Шиндагоридзе Илёсов дарвозасига жойлаб қўйди – 0:3.
Ҳисоб йирик кўриниш олгач, вазиятлардан бирида футболчилар орани очиқ қилишга киришиб кетишди. Рақиб футболчиси Мурод Холмуҳаммедовнинг юзига тарсаки тортгач, жанжални Вадим Абрамов бошчилигидаги мураббийлар тинчитишига тўғри келди. Ҳакам эса вазиятга сабабчи бўлганларни огоҳлантириш билан чекланди, холос.
Ўйин охиригача рақибдан бири киши кўп бўлиб ҳаракат қилган ўзбекистонлик футболчилар ҳисобдаги фарқни ўзгартира олмай, йиғин доирасидаги 3 ўйиндан 2тасида ҳам йирик ҳисобдаги мағлубиятни тан олишди.
Миллий жамоамиз бунгача ўртоқлик баҳсларида «Зенит»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган, Иордания устидан эса 2:0 ҳисобида устун келганди.
Ўртоқлик ўйини. Дубай.
17 февраль (чоршанба)
Ўзбекистон - «Шахтёр» (Беларусь) – 0:3
Голлар: Юрий Кендиш 12, Эззе Океухи 49, Шиндагоридзе 55.
Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Ҳожиакбар Алижонов ( Мурод Холмуҳаммедов, 46), Игорь Голбан, Ислом Қобилов, Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков (Акмал Мозговой, 57), Нурулло Тўхтасинов, Санжар Қодирқулов (Азиз Турғунбоев, 57), Ҳусниддин Ғофуров (Ойбек Бозоров, 65), Ҳожимат Эркинов, Миржаҳон Мираҳмадов.
«Шахтёр»: 30.Гутор, 99.Шевченко, 21.Филипенко, 20.Сачивко, 5.Антич, 27.Сзоке, 77. Юрий Кендиш, 11.Диасамидзе, 33.Океухи, 22.Стасевич (Шиндагоридзе, 46), 88.Дарбо (Шаҳзод Убайдуллаев, 64).
Четлатиш: Юрий Кендиш, 33.
Мавзуга оид
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024