Ўзбекистон | 10:28 / 15.07.2020
10196
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек олимлари хитойлик ҳамкасблари билан антисептик восита ишлаб чиқишнинг янги технологиясини яратди

Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти лаборатория мудири Бахтиёр Расулов бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар хитойлик ҳамкасблари (ХХР физика-кимё институти) билан ҳамкорликда нанобиоматериаллар олиниб, уларнинг одамда турли касалликларни қўзғатувчи патоген микроорганизмларга тез таъсир этиши исботланди. 

Ўзбекистон Фанлар академиясининг ёзишича, ушбу ишланмадан тиббиётда (антисептик восита) ва қишлоқ хўжалигида экинларнинг фитопатоген замбуруғларига қарши курашда фойдаланиш мумкин.

Бактерия полисахаридларига нанозарраларини киритиш орқали янги нанобиоматериаллар олиш борасида ҳар икки институт ҳамкорлигида 2012–2018 йиллар давомида қатор илмий лойиҳалар бажарилди. Бактерия полисахаридлари нанотехнологияда матрица сифатида қўлланиладиган бошқа воситаларга қараганда инсон танасига зарарли таъсир кўрсатмаслиги сабабли таркибида нанозарралар сақлаган нанобиоматериаллар олишда кенг қўлланилмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида ҳам тадқиқотчилар айнан бактерия биополимерларидан фойдаланишди.

Бундай турдаги нанобиоматериалларнинг яна бир муҳим хусусияти уларнинг вирусларга қарши тез ва самарали таъсир эта олишидир. Ҳозирда нанозарраларнинг вирусларга қарши қўллашни тадқиқ этиш учун лойиҳа муҳокама қилинмоқда. 

Мавзуга оид