Ўзбекистон | 18:33 / 17.07.2020
4279
2 дақиқада ўқилади

ДХА абитуриентлар қайси туманларда марказлар орқали рўйхатдан ўтишлари мумкинлигини билдирди

Республиканинг 8та туманида абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш ДХМларида амалга оширилади.

АОКА ҳузурида бўлиб ўтган онлайн брифинг чоғида Давлат хизматлари агентлиги матбуот котиби Севара Зокирова ҳужжатларни онлайн топшириш имкони йўқлар учун Давлат хизматлари марказида ҳужжат топшириш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёни билан қуйидаги 8та туман Давлат хизматлари марказлари орқали муқобил равишда 2020/2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди:

  • Мўйноқ тумани ДХМ;
  • Конимех тумани ДХМ;
  • Томди тумани ДХМ;
  • Узун тумани ДХМ;
  • Бойсун тумани ДХМ;
  • Сўх тумани ДХМ;
  • Фарғона тумани ДХМ;
  • Сардоба тумани ДХМ.

Эслатиб ўтамиз, 2020/2021 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда қолган барча ҳудудларда — Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my gov uz) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест расмий веб-сайти (abitur.dtm.uz) орқали амалга ошириш мумкин.

Мавзуга оид