Жамият | 10:54 / 22.07.2020
47337
1 дақиқада ўқилади

Чилонзор тумани собиқ ҳокими, «Сувсоз» раҳбари Тоҳир Мирҳидоятов вафот этди

Маълумотда «Сувсоз» раҳбарининг ўлимига нима сабаб бўлгани айтилмаган. 

«Сувсоз» давлат унитар корхонаси раҳбари Тоҳир Мирҳидоятов вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.

Маълумотда «Сувсоз» раҳбарининг ўлимига нима сабаб бўлгани айтилмаган. Пойтахт ҳокимлиги унинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдирган.

Тоҳир Мирҳидоятов 1960 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент темир йўл муҳандислари институтини 1982 йилда тамомлаган. 

2003—2012 йилларда «Сувсоз» Давлат унитар корхонаси бошқарувчиси, 2012—2015 йилларда Қурилиш ва инвестиция дастурлари департаменти бошлиғи, 2015—2017 йилларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими лавозимларида ишлаган, «Тошкент агро захира хизмат» Давлат унитар корхонаси директори бўлган.

Мавзуга оид