Жамият | 22:10 / 27.07.2020
8229
1 дақиқада ўқилади

Бойликка интилиш инсоният учун асосий хавф-хатар экани айтилди

Бойликка интилиш ва унинг ортидан келиб чиқадиган ҳаддан зиёд истеъмол инсоният ривожланиши учун асосий хавф-хатар деб ҳисобламоқда австралиялик, швейцариялик ва британиялик олимлар. Бу ҳақдаги мақола Nature Communications журналида эълон қилинди.

Фото: Getty Images

БМТ маълумотига кўра, дунё ЯИМнинг тахминан ярми инсониятнинг атроф муҳитдан олинадиган ресурсларига боғлиқ. Фаровонликнинг ошиши атмосферага зарарли моддаларнинг отилишига олиб келмоқда. Бу жараён атроф муҳитни ҳимоя қилишга қаратилган янги технологияларнинг пайдо бўлишидан ўзиб кетмоқда

Экспертлар ҳаддан зиёд истеъмол ер курраси учун зарарли деб ҳисоблашмоқда ва тенгсизликни камайтиришга, шунингдек, «бойлик ва унинг эгалари эзгулик экани ҳақидаги тасаввурга барҳам беришга» чақиришмоқда.

Июнь ойида коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилда ялпи дунё бойлиги 16 триллион долларга камайиши мумкинлиги маълум бўлган эди. 2008 йилги молиявий инқироз дунё капиталини 10,2 триллион долларга қисқартирган эди.

Wealth-X компанияси изланишларига кўра, 2010 йилдан 2020 йилга қадар дунёдаги бойлар сони 50 фоизга ошди. Миллион доллардан ортиқ мол-дунёга эга одамларнинг қўлида глобал бойликнинг деярли учдан бир қисми жамланган — 104 триллион доллар.

Мавзуга оид