Спорт | 14:48 / 04.08.2020
6547
2 дақиқада ўқилади

Спорт вазирлиги «Уйда қол! Ҳаётга қўшил!» совринли челленжини қайта эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги карантин даврида юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни кенг тарғиб қилиш мақсадида яна #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжини ўтказишга қарор қилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги карантин даврида юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни кенг тарғиб қилиш мақсадида яна #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжини ўтказишга қарор қилди.

Челленжда қатнашиш орқали сиз нафақат ўз саломатлигингизни мустаҳкамлайсиз, балки қимматбаҳо совғаларни ютиб олишингиз мумкин. Бунинг учун сиз:

1) уйда оила аъзоларингиз билан бирга бадантарбия ва спорт машқларини бажаринг ҳамда уни видеога олган ҳолда ўзингизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингиз (Facebook, Instagram)га жойланг;

2) Ушбу видеони Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари (facebook.com/www.sport.uz, instagram.com/minsportuz)га улашинг.

Видеороликларни баҳолашда қуйидаги мезонларга эътибор қаратилади:

  • тақдим этилган видеороликда танлов иштирокчиси ёки унинг оила аъзолари уй шароитида спорт билан шуғулланиш жараёни акс этгани;
  • уйда спорт билан шуғулланиш жараёнига креатив ёндашуви;
  • видеороликнинг сифати;
  • иштирокчи(лар) уйда қолиб спорт билан шуғулланишга даъват этган (чақириқ) бўлиши;
  • видеороликлар 3 дақиқадан ошмаслигига эътибор қаратилади.

Челленжга 3 августдан қайта старт берилиб, то 27 декабрга қадар давом этади ҳамда ғолиблар ҳар ҳафта аниқланиб, тақдирлаб борилади.

#уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида фаол иштирок этинг ҳамда совғаларни қўлга киритинг.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Мавзуга оид