Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги иккига ажратилди
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташкил этилиб, Ёшлар ишлари агентлиги Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.
Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги таркибидан чиқарилиб, Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги ташкил этилди.
Бу – бугун, 20 январ куни имзоланган “Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонида белгиланган.
Ҳужжатга кўра, Спорт вазирлиги Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчаси 2-уй манзилида, Ёшлар ишлари агентлиги эса Алишер Навоий кўчаси 11-уй манзилида жойлашади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрига қадар ёшлар сиёсатини Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, спорт сиёсатини эса Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги юритиб келган, сўнг Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил этилиб, агентлик ушбу вазирлик ҳузурига ўтказилганди.
Мавзуга оид
16:37 / 23.12.2024
Спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди
20:49 / 16.07.2024
“Ресторан вазирлиги тузилса, ресторанларнинг сифати тушиб кетади” — Беҳзод Ҳошимов
14:45 / 27.06.2024
Ёшлар ишлари агентлигига тегишли Malibu йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланди
13:55 / 25.05.2024