Жамият | 00:35 / 11.08.2020
8890
2 дақиқада ўқилади

Ўртасаройдаги карантин зонасига гиёҳванд модда олиб кирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, воқеа 3 август куни рўй берган.

Ўртасарой карантин шаҳарчаси

Хабар қилинишича, Юқори Чирчиқ тумани Ўртасарой карантин шаҳарчасида хизмат олиб бораётган вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан, карантин шаҳарчасининг қурилиш ҳудудида ёлманма хизматчи бўлиб ишловчи 25 ёшли Т.А. назорат ўтиш жойида белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, унинг ёнидан қоғозга ўралган, (экспертиза хулосасига кўра) оғирлиги 2,83 гр марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ТБ томонидан Т.А.га нисбатан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми – гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатишни назарда тутади.

Ушбу жиноят БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Мавзуга оид