Жамият | 13:30 / 01.09.2024
5339
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 10 минг долларга гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахслар ушланди

ИИБ ходимлари томонидан Жомбой ва Ургут туманида яшовчи икки нафар шахс гашиш гиёҳванд моддасининг ҳар бир граммини 135-140 минг сўмдан сотаётгани ҳақида ахборот олинган ва тезкор тадбир ўтказилган.

Фото: Видеодан кадр

Самарқанд вилоятида гиёҳвандлик моддасини шартли харидорга сотмоқчи бўлган икки нафар шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2024 йил 23 август куни Самарқанд вилояти ИИБ ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда Жомбой ва Ургут туманида яшовчи икки нафар шахс шартли харидорга 700 грамм 10 минг долларга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид