Жаҳон | 13:37 / 17.08.2020
26945
1 дақиқада ўқилади

Беларусь ҳукумати Лукашенко олдида ваколатини топширди

Беларусь ҳукумати президент сайловининг ғолиби деб расман эълон қилинган Александр Лукашенко олдида ваколатини топширди. 

Фото: ABC

БЕЛТА агентлигининг хабарига кўра, Конституциянинг 106-моддаси ва «Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳақидаги» қонуннинг 9-моддасига биноан, ҳукумат янгидан сайланган давлат раҳбари олдида ваколатини топширди.

Аввалроқ Лукашенко ҳукуматнинг кейинги ишлари бўйича ҳужжатларни тезкор тайёрлаш ҳақида топшириқ берган эди. У янги ҳукумат деярли шакллангани, аммо баъзи бир «ўзгаришлар» бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Лукашенко янги ҳукумат шакллангани ҳақида хабар олганини ва сайловдан кейин кимлар билан ишлаши маълум эканини айтган эди.

Беларусь ҳукумати 3 июнь куни истеъфога чиқарилди. Лукашенко буни президент сайлови билан боғлиқ эканини айтди. Янги бош вазир сифатида Давлат ҳарбий-саноат қўмитаси раиси Роман Головченко тайинланди.

Мавзуга оид