Жаҳон | 14:37 / 18.08.2020
38233
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко норозилик билдираётганларга "Россиянинг жавоб қайтариши" билан таҳдид қилди

Лукашенко сайлов натижалари қайта кўриб чиқилмаслигини таъкидлади.

Фото: EPA/Vostock-photo

Беларусь президенти Александр Лукашенко ўз рақибларини республикадаги беқарор вазиятга нисбатан Россиянинг муносабат билдириши ҳақида огоҳлантирди.

"Сайловни, унинг натижаларини қайта кўриб чиқмаймиз. Чунки бу сизларнинг ва ишчиларнинг ҳам талаби эмас. Бу талаб юқоридан. Россия ва Ғарб ўртасида санитар тушов яратиш кераклигини кўрсатиш учун сизларни Вильнюсдан Киевгача занжирбанд этишади. Россияга қарши деб ҳисоблайверинг. Сизлар Россия ҳам жавоб қайтаришини истайсизми? Мен буни истамайман", - деди Лукашенко Минск трактор заводи ишчилари билан учрашувда.

Ишчиларга мурожаат қиларкан, Беларусь президенти уларга тавсия берди: "Сизлар хотиржам ишланглар, сизлар билан январда учрашамиз ва менга яна нима қилиш кераклигини айтасизлар".

Лукашенконинг рақиблари уни овоз бериш натижаларини сохталаштиришда айблаб, қайта сайлов ўтказилишини талаб қилмоқда. Беларусда 9 августдан буён норозилик намойишлари ўтказилмоқда. 17 август куни қатор корхоналар муддатсиз иш ташлашга қўшилди.

Мавзуга оид