Спорт | 01:57 / 19.08.2020
26147
2 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ. «Лейпциг»ни йирик ҳисобда енгган «ПСЖ» ўз тарихида илк марта мусобақа финалига чиқди

Фото: Getty Images

Европа Чемпионлар Лигаси жорий мавсумининг илк финалчиси аниқ бўлди. Лиссабондаги «Да Луш» стадионида ўтган яримфинал ўйинида «ПСЖ» Германиянинг «Лейпциг» клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва финалга чиқди.

Биринчи бўлимда Маркиньос ва Ди Мариянинг голлари эвазига олдинга чиқиб олган парижликлар иккинчи бўлим аввалида Хуан Бернат томонидан киритилган гол эвазига йирик ҳисобда ғалабани таъминлашди. Ўйинда Анхель Ди Мария битта гол уриш билан бирга иккита голга ассистентлик қилди.

Шу тариқа «ПСЖ» ўз тарихида илк марта ЕЧЛ финалига чиқди. Иккинчи финалчи номи эртага, «Бавария» ҳамда «Лион» жамоалари ўртасидаги ўйинда аниқ бўлади.

ЕЧЛ-2019/20
Битта ўйиндан иборат яримфинал

Лейпциг – ПСЖ 0:3
Голлар: Маркиньос (13), Ди Мария (42), Бернат (56).
Лейпциг: Гулачи, Анхелиньо, Упамекано, Мукиеле, Клостерманн (Орбан, 82), Лаймер (Хальстенберг, 62), Забитцер, Кампль (Адамс, 64), Ольмо (Шик, 46), Нкунку (Форсберг, 46), Поульсен.
ПСЖ: Рико, Бернат, Кимпембе, Тиаго Силва, Маркиньос, Паредес (Дракслер, 83), Эррера (Верратти, 83), Ди Мария, Керер, Мбаппе, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Кимпембе (45), Лаймер (61), Хальстенберг (79), Поульсен (79).

Мавзуга оид