Ўзбекистон | 18:26 / 20.08.2020
11216
2 дақиқада ўқилади

Судьялар учун ўзига хос имтиҳон бўлиб ўтди

20 август куни Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда беш йил ва ундан ортиқ муддат фаолият кўрсатиб, ваколати ниҳоясига етган 19 нафар судьянинг навбатдаги муддатга тайинлаш учун имтиҳон ўтказилди.

Шу кунга қадар судьяларни тайинланиш жараёнини кузатиш ва ёритишга оммавий ахборот воситалари жалб қилинмас, янги тайинланган судьялар рўйхат тизим нашрларида эълон қилиш билан чекланилар эди.

Кенгаш тарихида биринчи марта судьяларни лавозимга тайинлаш жараёнини кузатиш учун оммавий ахборот вакиллари таклиф этилди. Уларга жараённи тўлиқ кузатиш учун керакли шарт-шароитлар яратилди.

Синов ҳам ўзига хос тарзда бўлиб ўтди ва бутун жараённи онлайн тарзда кузатиш имконияти яратилди. Судьяликка номзодлар махсус табло орқали электрон тарзда савол танлаб олдилар ва икки саволга жавоб бердилар.

Имтиҳон жараёнида вилоятдаги номзодлар ҳам онлайн тарзда иштирок этдилар ва синовда ўтдилар.

Шерзод Абдуқодиров, судьялар олий кенгаши аъзоси, юридик фанлар доктори:

Шерзод Абдуқодиров

– Синов жараёни мутлақо шаффоф бўлиши билан бирга инсон омили аралашмайди. Фақат кенгашнинг 21 аъзоси номзодга фаолиятига оид қўшимча савол бериши мумкин. Имтиҳон якунига кўра уч хил хулосадан бирига келинади, номзод саволларга яхши жавоб берса унинг ваколати 10 йилга узайтирилади, жавоб қисман берилса, у номзод судьялар захирасига олинади, агар синовда қониқарсиз иштирок этса, кенгаш номзодни бу вазифага нолойиқ деб топади.

Синовдан муваффақиятли ўтганларнинг ваколати кенгаш хулосасига кўра дарҳол узайтирилади, бу масалада ҳам кутишга ҳожат йўқ.

Мавзуга оид