Ўзбекистонда навигация хариталари, космик суратлар, дронлардан олинган маълумотларга қонуний тус берилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 21 август куни бўлиб ўтган мажлисида «Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Парламент сайтида бугун иқтисодиётнинг барча соҳаларида рақамлаштириш ва инновацион ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда географик ахборот тизимлари ва веб-порталлар шакллантирилмоқда ҳамда улар ёрдамида аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатилаётгани, хусусан, навигация хариталари, геопорталлар, интернет веб-сервисларнинг маълумотлар базаси фазовий маълумотлардан ташкил топгани таъкидланади. Бунда космик суратлар, дронлардан олинган маълумотлар, хариталарда кўрсатилган ер, бино-иншоот, йўллар, дарёлар, қувурлар ва улар тўғрисидаги қўшимча маълумотлар фазовий маълумотларнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Қуйи палатада биринчи ўқишда кўриб чиқилган «Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси тўғрисида»ги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Халилилло Тўрахўжаев концептуал асослаб берган ҳамда депутатлар олдида ҳимоя қилган.
Унинг тушунтиришича, лойиҳа фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш, Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш, шунингдек, фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш соҳасида қонунчиликни тартибга солиш ва тизимлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фазовий маълумотлар миллий инфраструктурасини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳаси фазовий маълумотларни яратиш ва фойдаланиш ҳамда Фазовий маълумотлар миллий инфрастузилмасини яратиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳаларида муносабатларни тартибга солишни назарда тутади. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган.
Давергеодезкадастр қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, қонун лойиҳаси 5 та боб ва 30 та моддадан иборат бўлиб, уни тайёрлашда чет эл давлатларининг, жумладан Россия Федерацияси, Европа иттифоқи мамлакатлари, Украина, Беларусь ва Корея Республикалари, Буюк Британия, Канада ва АҚШ қонуният тажрибалари ўрганилган.
Эслатиб ўтамиз, Бўстонлиқ тумани бўйича ўзбошимчалик билан қурилгани айтилаётан «дача»ларнинг кадастр ҳужжатлари, туман ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги қарори қалбаки эканини масъуллар Google Earth географик ахборот тизимининг онлайн харитаси орқали ҳам исботлашга ҳаракат қилган, бироқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳолатни аниқлаштириш учун Google Earth’нинг онлайн харитаси маълумотларидан фойдаланиш қанчалик қонунга мувофиқ эканини сўроқ остига олишганди. Афтидан «Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ана шу эътирозларга жавобан ишлаб чиқилган кўринади.
Мавзуга оид
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
03:11 / 24.12.2024
Британия дронларга қарши янги турдаги радиочастотали қуролни синовдан ўтказди
20:44 / 04.12.2024
НАТО дронлар флотини тузиш ниятида экани маълум бўлди
20:47 / 18.11.2024