Ўзбекистон | 17:13 / 24.08.2020
38345
1 дақиқада ўқилади

Бектемир тумани ҳокими лавозимидан озод этилди

Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокими Шоҳрух Мамажонов ўз лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz’га Тошкент шаҳри ҳокимлигидаги манба тасдиқлади.

Шунингдек, туманнинг бошқа секторлари раҳбарлари — прокурор, ички ишлар бўлими бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳам лавозимларини тарк этган.

Маълум бўлишича, президент Шавкат Мирзиёевнинг Бектемир туманига ташрифи вақтида туман ҳокимининг фаолияти қониқарсиз деб топилган. 

Шоҳрух Мамажонов / Бектемир тумани ҳокимлиги

Шоҳрух Мамажонов Бектемир туманига 2018 йил июлдан буён раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Бундан аввалроқ 2018 йил июль ойидан буён Яшнобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ҳожиакбар Тиллашайхов ҳам ўз вазифасидан четлаштирилгани хабар қилинганди.

Август ойи бошида Тошкент шаҳрининг яна бир тумани — Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Шамуратов лавозимидан озод этилганди.

Яқин вақтлар ичида, Бектемир, Яшнобод ва Сергели туманларига янги раҳбарлар тайинланиши кутилмоқда.

Мавзуга оид