Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилгани ҳақида хабар берди.
Маълум қилинишича, 24 август куни Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва тарқатиш бўйича COVAX халқаро механизмига 172 давлат қўшилгани ҳақида хабар берган. Айни пайтда ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9та вакцина мавжуд экани айтилмоқда.
«Яна бир янгилик, ЖССТ ва унинг Европа минтақавий бюросининг фаол аъзоси сифатида Ўзбекистон ҳам ташкилотнинг коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди. Маълум қилинишича, ташкилот барча вакцина ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилади. Ушбу механизм барча аъзо мамлакатларнинг лицензияланган ва тасдиқланган вакциналардан тенг фойдаланишни таъминлашга қаратилган», дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистон ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо бўлган 53 давлатдан бири бўлиб, ташкилот билан кўп томонлама ҳамкорлик қилиб келади. Ташкилотнинг 69-сессиясида унинг директорлигига сайланган доктор Ханс Клюге ўзининг илк расмий хорижий ташрифини 2020 йил 10 февраль куни Ўзбекистондан бошлаганди.
Шунингдек, 2019 йилнинг 20 май куни бўлиб ўтган ЖССТнинг олий органи Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 72-сессиясида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг ЖССТ Европа минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланган.
«Ушбу кенг кўламли ҳамкорлик айни вақтда коронавирусга қарши кураш масаласини ҳам қамраб олган. Ҳозирда ЖССТ Европа минтақавий бюросининг вақиллари Олег Стороженко ва Таня Шмид юртимизда бўлиб, коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнларида бевосита иштирок этмоқда», дея қайд этади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Мавзуга оид
18:07 / 22.12.2024
FT: АҚШ Трамп президентлигининг биринчи кунида ЖССТдан чиқишини эълон қилиши мумкин
16:31 / 16.12.2024
Укол ўрнига крем: қоқшолга қарши янги турдаги вакцина яратилди
13:42 / 02.12.2024
Дунёда 800 миллиондан ортиқ одам диабетдан азоб чекади — тадқиқот
16:51 / 25.11.2024