Туркманистон халқаро авиаалоқага тақиқловни яна бир ойга узайтирди
“Туркманистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси пандемия ортида барча халқаро парвозларга киритган тақиқловни 30 сентябргача узайтирди. Бу ҳақда авиакомпания сайтида маълум қилинди.
Ашхободдан Истанбул, Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Минск, Олмаота, Франкфурт-Майн, Бирмингем, Амритсар, Деҳли, Дубай, Абу-Даби, Пекин ва Бангкокга ва ортга рейслар бекор қилинган.
Таъкидланишича, аввалроқ сотиб олинган чипталар 2021 йилнинг 31 декабригача амал қилади. Бекор қилинган рейслар йўловчилари маблағлар қайтарилиши учун ариза расмийлаштиришлари ёки парвозлар йўлга қўйилишини кутиб, чипталарни ўзлари учун қулай бошқа рейсга алмаштиришлари мумкин бўлади.
Туркманистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари расман қайд қилинмаган бўлса-да, мамлакатда ниқоб тақиш режими ва бир қатор чекловлар амал қилмоқда.
Мавзуга оид
16:26 / 12.12.2024
Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирланди
15:25 / 06.12.2024
Туркманистон Ўзбекистонга газ етказиб беришни кўпайтиради
19:33 / 05.12.2024
Туркманистон Ўзбекистон билан чегарада жойлашган божхона постини фойдаланишга топширди
18:02 / 05.12.2024