Жаҳон | 14:09 / 03.09.2020
14614
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко хавфсизлик кенгаши ва ДХҚ раҳбарларини алмаштирди

 Давлат хавфсизлик қўмитасига раҳбарлик қилган Валерий Вакульчик хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланган.

Вакульчик (чапда) Хавфсизлик кенгашига, Тертель Хавфсизлик қўмитасига раҳбар бўлди Фото: BELTA/TASS

Беларусь президенти Александр Лукашенко кадрлар алмашинувини амалга оширди. Бу ҳақда "Пул первого" Telegram-канали хабар берди.

Хабарда айтилишича, илгари давлат хавфсизлик қўмитасига раҳбарлик қилган Валерий Вакульчик хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланган.

У Андрей Равковнинг ўрнини эгаллаган.

Давлат назорат қўмитасини бошқарган Иван Тертель эса ДХҚ раҳбарлигига тайинланган.

Мавзуга оид