Жамият | 10:28 / 07.09.2020
5994
1 дақиқада ўқилади
Самарқанд шаҳрида ўқ-дори сотган шахс қўлга олинди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сонли ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирда Самарқанд шаҳар А.Темур кўчасида яшовчи 1976 йилда туғилган О.Т. Ў. исмли шахсга икки дона 16 калибрли ва икки дона 12 калибрли ўқ-дори (патрон)ни 100 АҚШ долларига қонунга хилоф равишда сотган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.