АҚШнинг 3та штатини 100га яқин йирик ёнғин қамраб олди
АҚШнинг Орегон, Калифорния ва Вашингтон штатларини камида 96 та йирик табиий ёнғин қамраб олди. Уларнинг умумий майдони 1,4 млн гектарга яқинни ташкил қилмоқда.
Жумладан, Орегонда осмон ёнғинлар туфайли қизғиш тусга кирган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу манзаранинг суратлари ва видеоси билан бўлишмоқда. Уларнинг таъкидлашича, айни вақтгача штатда бундай кўламдаги табиий офат бўлмаган. Ўн минглаб одамлар хавфсиз жойга кўчиб ўтишга мажбур бўлган. Таъкидланишича, ёнғинлар кўплаб қурбонларга ва катта талафотларга олиб ккелиши мумкин.
Ёнғинлар аномал иссиқ ҳаво сабабли юзага келган. Иссиқ, қурғоқчил ҳаво ва кучли шамол уларнинг тарқалишига сабаб бўлмоқда. Калифорния штатида ёнғин ичида қолган майдон 930 минг гектардан ошиб кетди. Бу штат тарихидаги энг катта кўрсаткич ҳисобланади. Аввалги антирекорд 2018 йилда ўрнатилган, ўшанда 793 минг гектардан кўпроқ майдон олов ичида қолган.
Штатда ёнғинлар минглаб уйлар ва иншоотларга талафот етказган, 11 киши уларнинг қурбонига айланган.
People really don’t know what to do right now. Everyone on the Embarcadero is stopping to record the sky and chit chatting in a way I haven’t seen since pre-pandemic @sfchronicle pic.twitter.com/ueKQ4g7WTD
— Jessica Christian (@jachristian) September 9, 2020
NASA агентлиги эълон қилган суратларга кўра, ҳозирда мамлакатнинг бутун ғарбий соҳили тутун билан қопланган. Баъзи жойларда ер юзасидаги ҳарорат 191 даража иссиққача етган.