Ўзбекистон | 19:26 / 12.09.2020
35854
1 дақиқада ўқилади

Пайариқда 60 нафар ўқитувчида коронавирус аниқланди

Бутун мамлакат бўйлаб мактаб ўқитувчилари коронавирусга тест топширмоқда. Самарқанд вилояти Пайариқ туманида ҳам ўқитувчилар тестдан ўтказилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, биринчи куни 576 нафар пайариқлик ўқитувчи тест топширган ва улардан 60 нафарида коронавирус аниқланган. Умумий ҳисобда 1 860 нафар педагог тест топширган бўлиб, қолган натижалари ҳали аниқ эмас.

Тумандаги 47 810 нафар ота-оналар ўртасида сўровнома ўтказилган. Улардан 35 850 нафар ота-она анъанавий таълим шаклини, 11 959 нафар ота-она эса фарзандлари онлайн таълим олишини танлаган.

Маълумот учун, Пайариқ туманида 99 та умумтаълим мактаби фаолият кўрсатади.

Мавзуга оид