Ўзбекистон | 21:06 / 13.09.2020
32161
1 дақиқада ўқилади

Бухорода 239 нафар ўқитувчида коронавирус аниқланган

Бухоро вилоятида 239 ўқитувчида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафоева иштирокида ўтказилган брифингда айтилган.

Маълум бўлишича, вилоятдаги 28 053 ўқитувчи ва техник ходимларнинг 18 831 нафаридан (67,1 фоизи) тест олинган. Улардан 239 нафарида коронавирус аниқланган.

Жумладан:

  • Бухоро шаҳрида 3 259 нафардан 46 нафарида;
  • Когон шаҳрида 666 нафардан 11 нафарида;
  • Олот туманида 1 237 нафардан 23 нафарида;
  • Бухоро туманида 1 843 нафардан 22 нафарида;
  • Вобкент туманида 1 903 нафардан 33 нафарида;
  • Қоракўл туманида 1 575 нафардан 20 нафарида;
  • Пешкў туманида 855 нафардан 29 нафарида;
  • Ромитан туманида 1 860 нафардан 15 нафарида;
  • Когон туманида 9 055 нафардан 9 нафарида;
  • Ғиждувон туманида 2 608 нафардан 10 нафарида;
  • Қоровулбозор туманида 385 нафардан 7 нафарида;
  • Жондор туманида 857 нафардан 8 нафарида;
  • Шофиркон туманида 828 нафар ўқитувчидан 5 нафарида коронавирус аниқланган.

Олдинроқ Самарқандда 137 нафар, Андижонда 52 нафар ўқитувчида коронавирус аниқлангани маълум бўлганди.

Мавзуга оид