Жамият | 15:29 / 04.10.2020
20279
4 дақиқада ўқилади

Ректорлар имтиёзли грант асосида ўқишга кирган хотин-қизларни уйига бориб табрикламоқда

Бу йилдан ОТМларга хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш тартиби жорий этилди. Тавсиянома олган абитуриент хотин-қизлардан 940 нафари бу йил ана шу қўшимча квота доирасида талаба бўлди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, айни кунларда қатор ОТМлар раҳбарлари қўшимча квота асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларни уларнинг хонадонларига борган ҳолда табрикламоқда.

Жумладан, Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳимжон Ҳакимов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов, Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори Илҳомжон Тўхтасинов, Андижон давлат университети ректори Акромжон Йўлдошев имтиёзли равишда талаба бўлган хотин-қизларнинг уйларида бўлиб, уларга совғалар улашган.

Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳимжон Ҳакимов
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори Илҳомжон Тўхтасинов
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги​​​​​​
Андижон давлат университети ректори Акромжон Йўлдошев
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги​​​​​​
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги​​​​​​
Чапдан биринчи – Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Жамоатчилик кенгаши раиси Иқбол Мирзо 
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги​​​​​​
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги​​​​​​
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги​​​​​​
Чапда – Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги​​​​​​
Қўқон давлат педагогика институти раҳбарияти вакиллари
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги​​​​​​

Эслатиб ўтамиз, президент қарорига мувофиқ, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча 4 фоизли давлат гранти (бу йил 940та квота) асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилган.

Ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра, ушбу имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тўплаган балига қараб ҳудудлар кесимида ўтиш бали қуйидагича бўлди:

  • Қорақалпоғистон – 154,5 балл
  • Андижон – 135,2 балл
  • Наманган – 151,5 балл
  • Фарғона – 151,6 балл
  • Бухоро – 160,2 балл
  • Хоразм – 154,9 балл
  • Сурхондарё – 150,5 балл
  • Қашқадарё – 157,3 балл
  • Жиззах – 151,8 балл
  • Навоий – 163,9 балл
  • Самарқанд – 151,4 балл
  • Сирдарё – 138,5 балл
  • Тошкент вилояти – 138,7 балл
  • Тошкент шаҳри – 136,3 балл

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан юқоридаги бални тўплаган хотин-қизлар ОТМга давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган. Ундан паст олган абитуриентларга 4 фоизлик имтиёз қўлланмайди, улар умумий танловда иштирок этади.

Бу йил 19 мингга яқин хотин-қизга тавсиянома берилди. Тавсияномалар 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

Тавсиянома бериладиган хотин-қизлар тоифалари

Тавсиянома абитуриент рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Мавзуга оид