Жаҳон | 07:54 / 06.10.2020
22085
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исаков ҳам озодликка чиқарилди

Қирғизистонда намойишчилар талаби билан коррупция учун судланган собиқ бош вазир Сапар Исаков колониядан озодликка чиқарилди. Исаков Қирғизистон ҳукуматига Алмазбек Атамбаев президент бўлган вақтда 2017 йилдан 2018 йилгача раҳбарлик қилган.

Шунингдек, намойишчилар талаби билан собиқ депутатлар Равшан Жээнбеков ва Садир Жапаров ҳам озод этилган. 

Айни вақтда Бишкекда парламент сайловларида ютқазган партиялар тарафдорларининг норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Намойишлар 5 октябрда бошланиб, кечга яқин намойишчилар сони 6 мингга етган.

Аввалроқ Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев намойишчилар талаби билан Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси тергов изоляторидан озод этилганди. Намойишчилар ва миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарияти ўртасида олиб борилган музокаралардан кейин Атамбаев озодликка чиқарилган

Мавзуга оид