Ўзбекистон | 12:17 / 07.10.2020
3602
2 дақиқада ўқилади

Геология корхоналари кузатув кенгашига хорижлик мутахассислар жалб қилинди

Геология соҳасидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига хорижлик мутахассислар мустақил аъзо сифатида жалб этилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар бермоқда.

Улар: 

“Тошкентгеология” АЖга Георгий Ким – Минералогия, геокимё ва ноёб элементларнинг кристал кимёси институти бош директорининг биринчи ўринбосари (Россия);

“Қизилқумгеология” АЖга Ноил Йилдирим – Геология соҳаси бўйича хорижий мутахассис (Туркия);

“Самарқандгеология” АЖга Ким Сан Юп Минерал ресурслар институти директори маслаҳатчиси (Жанубий Корея);

“Гиссаргеология” АЖга Қодир Девели – Кон иши ва геология бўйича менеджер (Туркия);

“Сурхонгеология” АЖга Ким Ин Жун – Жанубий Кореянинг Геология фанлари ва минерал ресурслар институти (КИГАМ) бош тадқиқотчиси;

“Уранкамёбметгеология” АЖга Владимир Дегтяренко “Уранцветмет” АЖ Директорлар кенгаши раиси (Россия).

Давлат геология қўмитаси таркибига кирувчи 6та давлат корхоналари юқорида номлари қайд этилган акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилган. 

Мазкур акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш мақсадида, кузатув кенгашлари ташкил этилиб, улар таркибига хорижий экспертларни жалб этиш назарда тутилган.

Шунга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Давлат геология қўмитаси билан ҳамкорликда ушбу жамиятлар кузатув кенгаши таркибига номзодлар шакллантирилиб, жамият таъсисчилари бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг тегишли ҳудудий бошқармаларининг 2020 йил 5 октябрдаги қарорлари билан кузатув кенгаши таркиби тасдиқланган.

Мавзуга оид