Шавкат Мирзиёев кўмир қазиб олиш ҳажмини 22 фоизга оширишни буюрди
Президент геология соҳасида қилинган ишлар ва келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди.
Шавкат Мирзиёев 15 январ куни геология соҳасида қилинган ишлар ва режалар тақдимоти билан танишди.
Қайд қилинишича, бу соҳага йилига 1 триллион сўмдан маблағ ажратилиб, зарур шароитлар яратилмоқда. Бунинг натижасида 31 минг квадрат километр янги ҳудудлар ўрганилган. Хусусий сектор учун яратилган имкониятлар эвазига норуда конларга инвесторлар жалб қилинган. Бугунги кунда соҳада 1 миллиард 700 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Лекин соҳада ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўп, конлар ва уларни ўзлаштириш кўламини кенгайтириш мумкин.
Тақдимотда шу борадаги истиқболли лойиҳалар, хусусан, жорий йилга мўлжалланган режалар тўғрисида ахборот берилди. Давлат раҳбари уни тинглаб, яқин ва узоқ истиқболда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди. Бу соҳада узоқни кўзлаш ва замондан илгари юриш муҳимлиги таъкидланди. Геология-қидирув ишларини кенгайтириш, аниқланган захираларни самарали ўзлаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Соҳага хорижий технологиялар ва инвестициялар жалб қилишни давом эттириш, бу орқали геологик қидирувлар ва қазиб олиш натижадорлигини ошириш вазифалари қўйилди.
Аҳоли, ижтимоий соҳа ва саноат тармоқлари эҳтиёжидан келиб чиқиб, кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 22 фоизга ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Илғор хорижий тажриба асосида, бойитиш чиқиндиларини қайта ишлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
07:37 / 24.12.2024
Аҳолини кўмир билан таъминлаш учун ажратилган маблағни талон-торож қилган шахс ушланди
21:54 / 23.12.2024
Мўғулистон ҳаво ифлосланишини камайтириш учун «кўк кўмир» ишлаб чиқаради
19:59 / 17.12.2024
Қорақалпоғистонда 1 млрд сўмлик кўмир талон-торож қилингани аниқланди
21:25 / 09.12.2024