Ўзбекистон | 16:05 / 07.10.2020
26926
1 дақиқада ўқилади

Қамаши туманига янги ҳоким тайинланди

Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани ҳокими Шерали Санаев ўрнига янги раҳбар тайинланди.

7 октябрь куни Халқ депутатлари Қамаши тумани кенгашининг ҳам навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилиб, Ботир Нормаҳмадович Тоғаев туманнинг янги ҳокими этиб тайинланди.

Ботир Тоғаев 1976 йилда Китоб туманида туғилган, 2001-2015 йилларда вилоятнинг Шаҳрисабз, Китоб ва Касби туманларида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида фаолият олиб борган.

У бугунгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Aграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибият мудири лавозимида ишлаб келган.

Бундан аввалроқ 2018 йил декабридан буён Қамашига раҳбарлик қилиб келган Шерали Санаев Миришкор тумани ҳокими лавозимига ўтказилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид