Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари туман ҳокимлигига қайтарилди
Ботир Тоғаев Нишон тумани ҳокими лавозимида иш бошлади. У август ойида Қамаши тумани ҳокимлигидан вазир ўринбосари лавозимига кўтарилганди.
Қашқадарё вилоятининг Нишон туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Халқ депутатлари Нишон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар Ботир Нормаҳмадович Тоғаевни Нишон тумани ҳокими лавозимига тасдиқлади.
Ботир Тоғаев 1976 йилда Китоб туманида туғилган. Тошкент давлат аграр университети ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
2020 йил октябридан Қамаши тумани ҳокими бўлиб ишлаган. 2023 йил августида Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди. Шу тариқа, у вазир лавозимида бир неча ой ишлагач, яна Қашқадарё вилоятидаги туман ҳокимлигига туширилди.
Нишон туманининг олдинги ҳокими Мухтор Ҳайитмуродов Муборак тумани ҳокими этиб тайинланган.
Шу тариқа, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўзгариши ортидан вазир ўринбосарлари таркибида ҳам ўзгаришлар бўлди. Ўтган ҳафта Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод этилган, унинг ўрнига Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаб келган Иброҳим Абдураҳмонов тайинланган эди.
Кўп ўтмай Азим Назаров, Акмал Қосимов ва Бунёд Охунов янги вазирнинг янги ўринбосарлари этиб тайинланди.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024