Жаҳон | 17:16 / 08.10.2020
3427
1 дақиқада ўқилади

Шаҳзода Уильям "экологик Нобель мукофоти" таъсис этишга қарор қилди

2021 йилдан бошлаб Earthshot Prize мукофоти ҳар йили беш киши ёки ташкилотга "табиатни ҳимоя қилиш ва тиклаш", "атмосферани тозалаш", "океанларни тиклаш", "чиқиндисиз дунё" ва "иқлимни тиклаш" йўналишларида берилади.

Фото: Getty Images

Британия шаҳзодаси Уильям экология соҳасида махсус мукофот таъсис этиш учун 65 млн долларга яқин маблағ ажратишини эълон қилди.

Шаҳзода CNN телеканалига берган интервьюсида янги мукофотни Нобель мукофотига қиёслар экан, у "атроф-муҳитни ҳимоя қилиш соҳасидаги энг нуфузли мукофот"га айланишига умид билдирди.

2021 йилдан бошлаб Earthshot Prize мукофоти ҳар йили беш киши ёки ташкилотга "табиатни ҳимоя қилиш ва тиклаш", "атмосферани тозалаш", "океанларни тиклаш", "чиқиндисиз дунё" ва "иқлимни тиклаш" йўналишларида берилади.

2030 йилга келиб ҳар бир муаммони ҳал қилиш юзасидан камида 50та таклиф олинишига умид қилинмоқда.

Ҳар бир ғолибга 1 млн фунт (1,3 млн доллар) берилади.

Мавзуга оид