Спорт | 08:53 / 21.10.2020
8445
1 дақиқада ўқилади

Ансу Фати ЕЧЛ тарихига кирди

«Барселона» Чемпионлар Лигаси 1-турида «Ференцварош»ни (5:1) йирик ҳисобда мағлуб этди.

Жамоанинг иккинчи голига Ансу Фати муаллифлик қилди. 

Gracenote Sports'нинг ёзишича, Фати 18 ёшга тўлмай, турнирда 2та гол урган биринчи ўйинчига айланди. У дастлабки тўпини 2019 йил 10 декабрда «Интер» (2:1) дарвозасига киритганди.

Маълумот ўрнида, Ансу 31 октябрь куни 18 ёшга тўлади.

Мавзуга оид