Мурат Камалов Танзила Норбоевага ўринбосар бўлди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари этиб сайланди.
Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
«Ҳурматли ҳамкасблар, Сенат Раиси ўринбосарларидан бири Қорақалпоғистон Республикаси вакили бўлишига оид конституцион норма мавжудлигидан хабардорсиз. Шу боис сенатор Мурат Каллибекович Камаловни Сенат Раиси ўринбосари лавозимига сайлаш тўғрисида таклиф, Президентимиз томонидан тақдимнома киритилган», деди Сенат раиси Танзила Норбоева.
Мурат Камалов 1955 йилда Нукус шаҳрида туғилган. Олий маълумотга эга ҳуқуқшунос сифатида кўп йиллар масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.
Жорий йил сентябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати этиб, 2 октябрь куни эса Жўқорғи Кенгеснинг давлат раҳбари иштирокида ўтган навбатдан ташқари саккизинчи сессиясида Жўқорғи Кенгес Раиси этиб сайланган.
Мажлисда сенаторлар томонидан М.Камалов номзоди бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Қонун талабларига мувофиқ, яширин овоз бериш орқали 72 та овоз билан сенатор Мурат Каллибекович Камалов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари этиб сайланди.
Мавзуга оид
14:55 / 22.12.2024
Жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
23:49 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг миграция сиёсатини ишлаб чиқишда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳам иштирок этади
17:20 / 18.12.2024
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
14:50 / 18.12.2024