Ҳитроу тарихда илк бор Европанинг энг йирик аэропорти мақомини йўқотди
Ҳитроу январь-сентябрь ойларида 18,97 млн йўловчига хизмат кўрсатган бўлса, Париж аэропортида бу кўрсаткич 19,27 млн нафарни ташкил этган.
Лондоннинг Ҳитроу аэропорти тарихда биринчи марта Европанинг энг йирик аэропорти мақомини йўқотди.
Уни Париждаги Шарль де Голль аэропорти ортда қолдирди.
Ҳитроу январь-сентябрь ойларида 18,97 млн йўловчига хизмат кўрсатган бўлса, Париж аэропортида бу кўрсаткич 19,27 млн нафарни ташкил этган.
Учинчи ўринда Амстердамнинг Сҳипҳол аэропорти турибди (17,6 млн нафар йўловчи), кейинги ўринга эса Франкфурт аэропорти жойлашган (16,16 млн).
Йўловчи оқимининг пастлиги сабабли Ҳитроу йил бошидан буён 1,5 млрд фунт стерлинг зарар кўрган, деб ёзади The Guardian.
Ҳитроу раҳбарияти йўловчиларни коронавирусга тестдан ўтказиш режимини жорий этишда "суст ҳаракат" қилаётгани учун ҳукуматни кескин танқид қилганди. Қайд этилишича, шу сабабли унинг бошқа аэропортларга нисбатан рақобатбардошлиги ёмонлашмоқда.
Мавзуга оид
09:09 / 08.01.2025
Термиз аэропортида туман туфайли айрим рейслар бошқа аэродромга йўналтирилди
17:42 / 07.01.2025
Дамашқ аэропорти халқаро рейсларни тиклади
11:00 / 06.01.2025
Туман Ўзбекистондаги учта аэропорт фаолиятини чеклаб қўйди
10:33 / 02.01.2025