Жаҳон | 19:25 / 29.10.2020
29586
1 дақиқада ўқилади

Путин Арманистон эгаллаб турган еттита район Озарбойжонга берилиши мумкинлигини айтди

 Путиннинг сўзларига кўра, низони бартараф этиш учун «ҳар икки томон – озарбойжон ва арман халқларини қониқтирадиган манфаатлар мувозанатини топиш лозим».

Фото: Коммерсантъ

Россия бошиданоқ Арманистон эгаллаб турган еттита район Озарбойжонга берилиши имконияти тўғрисида айтган, деди Россия президенти Владимир Путин.

«Биз бошиданоқ Озарбойжонга бешта ва яна иккита районни Қорабоғ ҳудудида маълум бир режимни таъминлаш билан бериш имкониятидан келиб чиққанлигимизни айтиш керак», – деди у.

 Унинг сўзларига кўра, низони бартараф этиш учун «ҳар икки томон – озарбойжон ва арман халқларини қониқтирадиган манфаатлар мувозанатини топиш лозим».

Тоғли Қорабоғ ҳудудида 27 сентябрдан буён жанглар давом этмоқда. Россия ва АҚШ воситачилигида бир неча марта гуманитар сулҳ эълон қилинишига қарамасдан, Арманистон ва Озарбойжон ўзаро ҳужумларни тўхтатмаяпти.

Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таъкидлашича, «озарбойжонликлар ўзлари яшаган ва босиб олинган барча ҳудудларга қайтишлари керак».

Мавзуга оид