Ўзбекистон | 16:01 / 05.11.2020
12267
1 дақиқада ўқилади

«Бу камбағалликка қарши курашишдаги яхши тажриба сифатида тан олиняпти». Обид Ҳакимов «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари» ҳақида

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”нинг камбағалликни қисқартиришдаги ўрни ҳақида гапирди.

Фото: KUN.UZ

“Бу йил пандемия даврида бизда ишини йўқотган одамлар пайдо бўлди. Бу гуруҳлар билан ишлаш учун вақтинчалик чора сифатида “Темир дафтар” энг самарали инструмент сифатида киритилди. Яъни сизда рўйхат бор, бу рўйхатга ёрдамга муҳтож бўлган аҳоли киритилган. Оилада неча киши, неча фарзанд борлиги, уй борми ва ҳ.к. – ҳамма маълумотлар киритилган. Бу ҳозир камбағалликка қарши курашишдаги яхши тажриба сифатида тан олиняпти.

Сирдарё вилоятидаги ижтимоий реестр синов лойиҳалари тугади. “Темир дафтар” ижтимоий реестрга ўтиб кетади. Ижтимоий реестр – Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя тизимини бошқарадиган ягона реестр бўлади. Бу ерда автоматлаштириш эвазига инсон омили, коррупция омилини йўқотишга эришилади”, – деди Обид Ҳакимов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида.

Аввалроқ, камбағалликка қарши комплекс равишда курашиш кераклиги айтилганди.

Мавзуга оид